Москвадаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик кранчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
04 Июль
8750Россияда қурилиш майдонида кранчилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Москванинг Летниковская кўчасидаги тураржой мажмуаси қурилишида содир бўлган. 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси минора крани кабинасида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар унинг жасадини пастга тушириш учун 100 метр баландликка кўтарилган.
Ўлимга нима сабаб бўлганини аниқлаш учун воқеа жойига шифокорлар етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳумнинг вафотига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган. Бироқ тезкор хизматларнинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, гиёҳванд моддаларнинг дозаси ҳаддан ташқари ошиб кетиши хуружга олиб келган бўлиши мумкин. Чунки кран кабинасида шприц, ҳайдовчининг танасида инъекция излари топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак қурилиш майдончасидан йиқилиб, вафот этганди.
LiveБарчаси