Москвада мигрантлар оммавий жанжал уюштирди. 49 киши ҳибсга олинди

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳридаги Бауманская кўчасида мигрантлар иштирокидаги оммавий жанжалдан сўнг, 49 киши қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Россия Тергов қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 27 август куни Марказий Осиё давлатларининг 10 га яқин фуқаролари иштирокида Бауманская кўчасида оммавий муштлашув содир бўлган. 

Москва шаҳрининг Ички ишлар вазирлиги штаб-квартирасининг Матбуот хизматининг хабар қилишича, полиция ҳодисага алоқадорликни текшириш учун бўлимга қарийб 50 кишини олиб кетган. Улардан 15 нафарига нисбатан кичик безорилик бўйича протоколлар тузилиб, қолганлари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми (безорилик) бўйича жиноят қўзғатилган. Ушбу модда санкциясида 500 дан 1 миллион рублгача жарима белгилаш ёки беш йилгача мажбурий меҳнат ёки етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Москва мэри Сергей Собянин 200 га яқин одам мамлакатдан чиқариб юборилгани ва яна 17,5 минг муҳожирга Россияга кириш тақиқланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

муштлашув Мигрант

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг