Москвада карантин чекловлари юмшатилди
Олам
−
13 Август 2021
3913Россия пойтахти Москвада COVID-19 пандемияси сабаб жорий қилинган чекловларнинг бир қисми бекор қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин шахсий блогида маълум қилди.
Бугундан бошлаб корхона ва ташкилотлар ходимларининг камида 30 фоизини, шу жумладан 65 ёшдан ошган ва сурункали касалликларга чалинган ходимларни масофавий иш режимига ўтказиш талаби бекор қилинди.
Бироқ, иш берувчилар, агар иложи бўлса, ташкилотга зарар бермасдан масофадан туриб ишлашни давом эттиришлари тавсия этилди.
Ишни бошлашдан олдин ходимларнинг ҳароратини ўлчаш керак деган талаб сақланиб қолмоқда, лекин энди буни ҳар тўрт соатда бажариш шарт бўлмайди. Ҳар 15 кунда ходимларнинг камида 10 фоизи коронавирус учун мунтазам текширувдан ўтиши талаби ҳам бекор қилинади.
Маълумот учун, Россияда бугунгача 6 557 068 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 5 848 340 нафари соғайган ва 168 864
нафари вафот этган.
LiveБарчаси