Москвада автомобилни портлатишда гумонланган шахс Туркияда қўлга олинди (видео)

Олам

image

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари Москва шимолида автомобилни портлатишда гумон қилинган Россия фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 24 июль куни Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, ҳибсга олинган шахснинг исми Евгений Серебряков, у Москвадан эрталабки рейсда Бодрумга келган. Эркак илгари Интерпол томонидан қидирувга берилган шахсларнинг халқаро маълумотлар базасига киритилмаган. Интерполнинг Россия бўлими ходимлари Туркия полициясига уни ҳибсга олиш талаби билан мурожаат қилиб, Серебряков террорчиликда айбланиб қидирувга берилганини айтган.

Россиядан олинган маълумотларга кўра, Муғла вилояти полицияси бугун тушдан кейин Туркиянинг Бодрум шаҳрида гумондорни қўлга олди. Али Ерлиқоя гумонланувчи ҳибсга олинган видеони чоп этди.

Видеода турк ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Серебряковнинг машинасини кўчада қандай қилиб тўхтатиб, қурол ёрдамида уни машинадан мажбурлаб туширгани кўрсатилган.

“Шот” Telegram-каналига кўра, Евгений Серебряков Волгоград вилоятида туғилган, у 30 ёшда.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Москванинг Синявинская кўчасида Toyota Land Cruiser йўлтанламас автомобили портлаб кетган, оқибатда икки киши – автомобил эгаси ва йўловчи жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Москва портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг