Москвада машина портлатилди (видео)

Олам

image

Бугун, 24 июль куни Россиянинг Москва шаҳри Синявинская кўчасидаги тураржой биноси ҳовлисида номаълум шахс томонидан шу ерда турган автомобиль портлатиб юборилди. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.

Toyota Land Cruiser русумли ушбу машина портлаши оқибатида икки киши жабрлангани ҳақида бир қатор ОАВда турлича талқинлар келтирилмоқда. Уларнинг аксарияти транспорт воситасида Россия Мудофаа вазирлиги офицери, сунъий алоқа радиомаркази бошлиғи ўринбосари, майор Андрей Торгашов бўлгани ҳақида хабар берди. Бироқ Торгашовнинг ўзи Москвада автомобиль портлаши пайтида жароҳат олгани ҳақидаги хабарларни рад этган. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси Торгашовнинг рафиқаси эса ўзи ва эрининг портлаш оқибатида жабрланганини инкор этган ва интернетда тарқалган хабарларни фейк эканини билдирган.

Майор Торгашов, ҳаттоки, РИА Новости нашри ҳамда RT телеканали билан бўлган суҳбатда хабарлар нотўғрилигини сўзлаган.

“Портлашнинг менга ҳеч қандай алоқаси йўқ, буларнинг бари сохта. Мен бу туманда яшамайман, яшаш жойим бошқа туманда”, деган майор РИА Новости нашрига.

Тергов қўмитаси автомобиль портлашига алоқадорликда гумонланувчи шахсни аниқлаганини эълон қилди. Бироқ қўмита гумонланувчи ҳақида бошқа маълумотлар бериб ўтмаган. Келтирилишича, машинага сиғими тахминан 500 грамм тротил бўлган портловчи қурилма ўрнатилган.

Умумий маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг кўламда ёзилаётган мамлакат ҳарбий хизматчиси Торгашовнинг портлашда жароҳатлангани ҳақидаги хабарлар ёлғонлигини кўрсатмоқда. Майор ҳақида бундай хабарлар тарқалишига, жабрланувчининг фамилияси ҳам Торгашовлиги туртки бўлган.

ТАСС маълумотига кўра, ҳодиса юзасидан Россия Федерацияcи Жиноят кодексининг 105-моддаси 30-қисми (қотиллик суиқасди) ва 222-моддаси (ўқотар қурол ва ўқ-дорига ноқонуний эгалик қилиш) билан жиноий иш очилган. “Коммерсанть” эса иш теракт сифатида қайта таснифланиши мумкинлигини тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Воронеж вилоятида Анна аҳоли пункти ва Борисоглебск шаҳри ўртасидаги кўприк портлатиб юборилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мудофаа вазирлиги Синявинская Андрей Торгашов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made