Москвада аэропорт дизайнидаги метро бекати ишга тушди

Олам

image

Москва метросида жуда ажойиб дизайнга эга “Пыхтино” бекати очилди. Бу ҳақда “Первый” телеканали хабар берди.

Бекатнинг дизайни ўзига хос. Шу сабабли у Москва метрополитенидаги энг чиройли станция, деб баҳоланмоқда. Бутун бошли бекат аэропорт дизайнини акс эттиради.

Станция космик кемаларни эслатувчи ғайриоддий шакллар ва чироқлар билан безатилган. Шунингдек, шифтга Ту-144 самолётининг модели ўрнатилган. 

Ушбу станциядан кунига 11 мингга яқин йўловчи фойдаланиши кутилмоқда, келгуси йилларда бу рақам икки баравар ортади. 
 
Бу бутун метрополитен минтақаси учун катта аҳамиятга эга бўлган транспорт лойиҳасидир. Янги станцияларнинг очилиши нафақат саёҳат вақтининг қисқаришига, балки автомобил йўлларидаги тирбандликни камайтиришга ҳам имкон яратади.

Ушбу бекат янги қурилган Солцевская линиясида очилган бўлиб, уни қуриш учун катта меҳнат сарфланган. Релъеф туфайли лойиҳа муҳандислик нуқтаи назаридан жуда мураккаб эди. Линияни қуриш учун 70 километр узунликдаги туннелни қазишга тўғри келди. “Пыхтино” ушбу линиянинг охирги очилган иккита бекатидан биридир. 

“Биз улкан ишни якунладик. Энг узун метро линияларидан бири – Бизнес марказидан Внуковогача бўлган Солцевская линиясининг қурилиши якунланди”, деди метронинг очилиш маросимида Москва мери Сергей Собянин. 

Станцияда жами 14 та метро бекати қурилди. Линия орқали 40 дақиқа ичида “Бизнес маркази”дан мамлакатдаги энг йирик аэропортлардан бири Внуковога етиб бориш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва метро бекати аэропорт дизайни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг