Москва вилоятида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси очиқланди

World

image

Аввалроқ, Россиянинг Москва вилоятидаги бинода ёнғин чиққани, оқибатда олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 8 май куни мазкур ҳалокатда вафот этганларнинг шахсига ойдинлик киритилди. РЕН ТВ маълумотларига кўра, марҳумларнинг шахси қуйидагича:

1. Гулмира Сатторова, 38 ёш

2. Замира Сатторова, 44 ёш

3. Комила Бўриева, 30 ёш

4. Сафарбой Абдиманнонов, 24 ёш

5. Истам Сафаров, 41 ёш

6. Достон Бобоқулов, 22 ёш.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жорий йилнинг 5 май куни Москва вилоятининг Раменский туманидаги шахсий турар-жойда ёнғин оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлганини тасдиқлаган.

Айни дамда воқеа юзасидан Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Rate Count

545

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic