Москва биржасида евро курси бир ойдан буён илк марта пастлади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 30 март куни Москва биржасидаги савдолар очилиши чоғида евро курси жорий йилнинг 23 февралидан бери биринчи марта 91 рублдан пастга тушди.  

Москва вақти билан соат 10:00 га келиб, доллар курси 82,54 рубль (-3,17 фоиз) даражасида бўлган. Евро курси 3,59 фоизга пасайиб, 90,73 рублни ташкил қилган. Биржа маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 10:18 да доллар ўзининг пасайишини 84,27 рублгача (-1,14 фоиз), евро 93,8 рублгача (-0,31 фоиз) секинлаштирган. 

Россия акция бозори бугунги асосий сессиянинг бошида етакчи индексларнинг ўсишини кўрсатмоқда. Савдо майдончаси маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 10:08 да Москва биржаси индекси 2,27 фоизга ўсиб, 2463,06 пунктни ташкил этган, РТС индекси 3,89 фоизга ўсган ва 915,88 пунктга етган. 

Москва вақти билан соат 10:00 ҳолатига кўра, Москва биржаси индекси 2437,92 пункт (+1,22 фоиз) даражасида бўлган. РТС доллар индекси 2,19 фоизга — 900,88 пунктгача ўсган. 

Савдо майдончасининг Москва вақти билан 10:18 даги маълумотларига кўра, РТС доллар индекси 5,09 фоизга ошиб, 927,26 пункт атрофида. Москва биржасининг рубль индекси 2482,78 пункт (+3,09 фоиз) даражасида.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар евро

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made