Москва биржасида 12 сентябрдан ўзбек сўмида савдолар бошланади

Олам

image

Москва биржаси жорий йилнинг 12 сентябридан ўзбек сўмида савдони бошлайди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбек сўми-Россия рубли валюта жуфтлиги “бугун” ва “эртага” ҳисоб-китоблари билан спот бозорда сотилади. Шунингдек, бир кеча-кундузда своп операциялари савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари учун мавжуд бўлади”, дейилади Москва биржаси сайтида эълон қилинган хабарда.

Қайд этилишича, янги валюта жуфтлиги профессионал бозор иштирокчилари учун савдо имкониятларини кенгайтиради ва миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантиришни рағбатлантиради.

Аввалроқ Москва биржаси 8 августдан бошлаб япон иенаси билан савдони тўхтатгани маълум бўлган эди. Биржа келгусида япон миллий валютасида савдони қайта тиклаш учун барча чораларни кўришга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва биржаси

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар