Москва аэропортида қирғизистонликлар навбатда туриш вақтида тўполон кўтаришди (фото, видео)

Олам

image

Кеча, 19 май куни Қирғизистон фуқаролари иккита зиддиятли вазиятни келтириб чиқардилар. Улардан бири Москва аэропортида, иккинчиси Қирғизистонда содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Москвадан Бишкекка чартер рейси бошланишидан олдин муҳожирлар тартибсизлик уюштирган. Шу сабабли, 402 йўловчининг ўрнига 379 киши Қирғизистонга қайтарилган. Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, норозилик сабаби самолёт чипталари нархлари тўғрисида нотўғри маълумотлар бўлган.

23 киши тартибсизлик қилгани учун парвоздан четлатилди. Бунинг сабаби ёш қирғизларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари ҳисобланган. Улар касаллар ва ногиронларни навбатга қўйиб юбормаганлар. Шунингдек, олдида турган ватандошларига ҳурмат кўрсатишмаган. Натижада авиакомпания ходимлари йўловчиларни рўйхатга олишни тўхтатганлар.

Кыргызстанцы устроили беспорядки в аэропорту Москвы и в обсервации (фото, видео)

Қирғизистон фуқаролари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги яна бир тўполон мамлакатдаги карантин ҳудудида содир бўлди. У эрда 7 май куни аввалги рейс билан қайтган фуқаролар учун карантин мавжуд эди. Қайд этилишича, у ердаги одамлар уларни уйларига қўйиб юборишни талаб қилишган ва изоляция талабларини бажаришдан бош тортишган.

Кыргызстанцы устроили беспорядки в аэропорту Москвы и в обсервации (фото, видео)

Вазият шу қадар ёмонлашдики, соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев фуқаролар билан суҳбатлашиш учун келди. У ҳамма белгиланган тартибда тезда уйларига қўйиб юборилишига ишонтирди.

Аммо кейинроқ Қирғизистон Бош вазири Муҳаммадқали Абилгазиевнинг айтишича, Карантин ҳудудида салбий тест натижаларини олганларгина уйларига қайтишади. Шунингдек, у карантин режимини бузганларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беришини эслатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Москва аэропорти

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг