Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

Жамият

image

Moody’s халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини бир поғона юқорига кўтариб, “барқарор” прогнози билан “Ba2” даражасида белгилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Саида Мирзиёева бу Президент раҳбарлигида мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тизимли ҳаракатлар натижаси эканини қайд этган.

“Мазкур кўрсаткич амалда нимани англатади? Бу – янада қулай шартлардаги инвестициялар, арзон молиявий ресурслар, янги корхоналар ҳамда қўшимча иш ўринлари демак”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Шунингдек, у олдинда ҳали қилинадиган ишлар кўп эканини билдирган.

“Бош мақсадимиз Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб келажакни таъминловчи кучли, очиқ ҳамда рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишдир”, дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг