Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланади – Саида Мирзиёева

Жамият

image

Тошкентда жаҳоннинг энг машҳур архитекторларидан бири, Притзкер мукофоти соҳиби Тадао Андо лойиҳаси асосида янги Ўзбекистон Миллий музейи барпо этилмоқда. Кеча, 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев музей қурилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, Тадао Андонинг лойиҳаси бўйича бунёд этилган музей ва маданий масканлар Япония, Европа ҳамда АҚШда юксак қадрланади. Унинг меъморий услуби чизгиларининг соддалиги ва аниқлиги, макон ва ёруғлик уйғунлигига ўзига хос ёндашуви билан дунёга танилган.

Саида Мирзиёевага кўра, Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз. Бу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари ўрин олади.

“Мамлакатимиздаги ана шундай тарихий аҳамиятга молик лойиҳалар устида дунё миқёсидаги меъморлар ишлаши биз учун жуда муҳим. Улар барпо этган объектлар узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилади, тарихимиз ва маданий меросимизнинг ажралмас қисмига айланади”, дея ёзган Президенти Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев пойтахт марказида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёнини кўздан кечиргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг