Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ваколат ва вазифалари белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Низомга мувофиқ, Қўмита монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари устидан назорат қилиш ва товар-хомашё биржаларини лицензиялаш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Бош вазирга ҳамда айрим масалалар бўйича Президентга бўйсунади.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Қўмита таркибига киради.

Қўмита хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қўмита мулкчилик шаклидан қатъи назар монополия соҳасида тадбиркорлар фаолиятини текширади.

Қўмита раиси Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Ҳукумат томонидан доимий равишда Қўмита фаолиятининг самарадорлиги баҳоланиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

низом қўмита Монополия

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made