Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё ҳокими қарорини бекор қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасида Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини амалга оширишни ёки муайян товарлар ишлаб чиқаришини ман этиши, фаолиятига аралашиши тақиқланиши белгиланган.

Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган суғурта компанияларнинг филиаллари фаолиятига тусқинлик қилинаётганлиги тўғрисида Суғурта компанияларнинг бош офислари жумладан, “UNIVERSAL SUG’URTA”, “ALFA INVEST” акционерлик суғурта компаниялари томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилинган.

Маълум булишича, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 2019 йилнинг 7 февралида ўтказилган видео-селектор йиғилиш баёнига асосан вилоятда суғурта фаолияти билан фақатгина Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтказилган суғурта компаниялари фаолият юритиши қатъий кўрсатиб ўтилган ҳамда вилоятнинг тегишли бошқарув ва назорат қилувчи давлат органларига топшириқлар берилган.

Суғурта компанияларининг мурожаати асосида мазкур ҳолат Қўмита қошида ташкил қилинган Махсус комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб Сурхондарё вилоят ҳокимлигига нисбатан тегишли иш қўзғатилган. Ҳокимлик томонидан қонунчиликка зид равишда суғурта компанияларига топшириқ берилганлиги тан олинган.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг юқорида тилга олинган йиғилиш баёни қарори топшириқларини бекор қилиш, қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилган.

Натижада ҳокимлик томонидан аввал қабул қилинган йиғилиш қарорининг тегишли бандлари бекор қилиниб, бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги 2019 йилнинг 8 май куни расмий равишда Қўмитага маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё вилояти рақобат

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made