Моника Беллуччи “Олтин Александр” билан тақдирланди

Маданият-санъат

image

Ўзбек томошабинларига “Астерикс ва Обеликс” фильмидаги Клеопатра роли билан танилган машҳур актриса Моника Беллуччи Грециядаги 64-Салоники (Thessaloniki) кинофестивалида "Олтин Александр" (Golden Alexander) мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар қилди. 

Италиялик актриса бу йилги Салоники кинофестивалининг расмий меҳмони бўлган. Фестивалда Беллуччи бош ролни ижро этган Жузеппе Торнаторенинг “Малена” номли комедия-драмаси намойиш этилган.  Тақдимотдан аввал актриса мукофот билан тақдирланган. 

“Мен учун бу лойиҳанинг бир қисми бўлиш ажойиб тажриба бўлди. Режиссёр ҳам яхши ишлади. Тадбир учун сизга катта раҳмат. Мен жуда таъсирландим. Чунки барчангиз Грецияни қанчалик яхши кўришимни биласиз. Мен бу ерга тез-тез келиб тураман”, деди Беллуччи фестивалда сўзга чиқиб. 

Шунингдек, Беллуччи “Мария Каллас: Мактублар ва хотиралар” фильмининг намойишида ҳам қатнашган. У Том Вольф ва Яннис Димолицас режиссёрлик қилган бу фильмда бош ролни ижро этган.

Маълумот учун, актриса карьерасини моделликдан бошлаган. Кейинчалик актриса сифатида кино санъатига кириб келган. 59 ёшли Беллуччи турли жанрларда, жумладан, комедиялар, драмалар ва тарихий фильмларда роль ўйнаган. У ҳозир ҳам мода саноатидаги фаолиятини давом эттирмоқда. Хусусан, Dior ва Dolce & Gabbana каби нуфузли брендларнинг асосий “юзи” ҳисобланади. Беллуччи режиссёрлик соҳасида ҳам ишламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли хонанда Шакира тўртинчи маротаба “Video Music Awards” мукофоти (VMA) билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот Клеопатра Моника Беллуччи Олтин Александр Астерикс ва Обеликс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг