Шакира 17 йилдан сўнг “Video Music Awards”га қайтди
Маданият-санъат
−
01 Сентябрь 2023
5228Таниқли хонанда Шакира тўртинчи маротаба “Video Music Awards” мукофоти (VMA) билан тақдирланди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.
Бу йил хонанда турли номинациялар бўйича тўртта мукофотни қўлга киритди: “Йил артисти”, “Энг яхши ҳамкорлик” ва иккита энг яхши лотин қўшиғи номинацияси.
“Video Music Awards 2023” кўрик-танловининг тақдирлаш маросими келаси ойнинг 12 санасига режалаштирилган. У учун Нью-Жерси штатининг Ньюарк шаҳрида жойлашган “Prudential” маркази банд қилинган.
“Шакира оммани илҳомлантиришда ва уларга таъсир қилишда давом этади. У бутун дунё аёллари учун илғор ва лотин мусиқасининг глобаллашувида етакчилик қилган биринчи санъаткорлардан бири”, деди Paramount+ мусиқа бўлими бошлиғи Брюс Гиллмер.
17 йиллик танаффусдан сўнг VMA саҳнасига қайтган Шакира маросимда унутилмас чиқиш билан қатнашиши кутилмоқда.
Маълумот учун, бу мукофот билан аввалроқ Бейонcе, Никки Минаж, Мадонна, Жанет Жексон, Женнифер Лопез, Рианна ва Мисси Эллиотт тақдирланган. Бу йил Тейлор Свифт саккиз номинацияни қўлга киритиб, VMA ғолиблари орасида етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Колумбиялик машҳур қўшиқчи Шакира солиқ фирибгарлиги бўйича айбланмоқда. Хонанданинг ўзи эса булар ёлғон айблов эканлигини айтган.