Монако шаҳзодаси коронавирусдан тузалди

Олам

−

visibility7159 timer1 дақиқа

image

Аввалроқ, Монаконинг 62 ёшли шаҳзодаси Альбер II коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 31 март куни пайдо бўлган хабарга кўра, Альбер II коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган. Бу ҳақда шаҳзода саройининг маъмурияти маълум қилган.

Хабарларга кўра, шифокорлар шаҳзодага карантиндан чиқишига рухсат беришган.

“Шаҳзода бутунлай соғайди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда”, дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Монакода 49 нафар шахс коронавирусга чалинган. 1 нафар бемор вафот этган бўлса, 1 нафари соғайиб кетган.
 


Мақола муаллифи

Sarvar Rahimov

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг