Молия вазирлиги пенсия нақд тўлангани учун 1 фоиз ҳақ кимдан олинишини тушунтирди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 майидан пенсиясини нақд кўринишда оладиган пенсионерлар учун АТ “Халқ банк”ига 1 фоизлик қўшимча хизмат ҳақи тўланиши ҳақида хабар берган эдик.

Молия вазирлиги Ўзбекистон Президенти қарорининг ушбу бандини тушунтирди. 

Унга кўра, банк пенсия, нафақа ва нақд пул ёрдамини етказиб бериш учун тўланган сумманинг 1 фоизини ундиради.

Низомга кўра, 1 фоиз бюджет ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Пенсия, нафақа ва моддий ёрдам олувчилар бу миқдорни тўламайди.

Барча турдаги давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар, банк карталарига тўланадиган моддий ёрдам олувчиларга тўланган сумманинг 1 фоизи миқдорида қўшимча йиғим тўланади.


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг