Молия вазири: “Бу пайтда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсиши, табиий”
Жамият
−
18 Апрель 2020
5461Коронавирус пандемияси натижасида юзага келадиган иқтисодий инқироз вақтида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ошади. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов “Hoshimov Iqtisodiyoti” лойиҳасига берган интервьюсида маълум қилмоқда.
Бегзод Ҳошимов: ҳозирда Ўзбекистон ташқи қарзи барқарор деб ҳисобланади. Яқинда, 10 апрледа Fitch Ratings ҳам барқарор деб кўрсатди. (Умумий ташқи қарзи 24,4 миллиард доллар, давлат ташқи қарзи 15,8 миллиард доллар) инқирозда давлатлар қарз олиб тезроқ чиқиб кетиш чораларини кўради. Яқинда Халқаро валюта жамғармаси ҳам қарз олиш квоталарини 2 баробарга оширди. Биз ташқи қарзни қанчага оширишни режалаштирганмиз?
Молия вазири: 15 мартдан, яъни коронавирусга чалинган бемор пайдо бўлганиданоқ ҳукуматда шундай қарор қабул қилинган. Ўша кундан бошлаб ҳамма рейсларни тўхтатиш бошланди. Кейинги ҳафталардан чекловлар кескинлашиб борди. Президентимизнинг биринчи фармонлари 19 мартда чиқарилди. Ҳукумат иқтисодий блокининг Жамшид Анварович бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтган. Президент топшириғи билан бирламчи ҳисоб-китоблар қилинди. Давлат раҳбарига ҳисобот берилганидан кейин фонд тузилиши топшириғи берилган.
Шундан кейин Президентимиз томонидан бу бирламчи чоралар етарли эмас деб ҳисобланди ва қўшимча чоралар белгиланди. Бу иккита қарор доирасида Молия вазирлигига бюджетни қайта кўриб чиқиш топишириғи берилди. Инқирозга қарши курашиш комиссияси тузилиб, ҳар куни шу комиссия иш юритмоқда. Бизнес вакиллари билан учрашиб, ҳудудлардан, вазирликлардан муаммолар тўғрисида маълумотлар йиғяпмиз. Қўшимча таклифлар бериб, кунлик ишларни давом эттиряпмиз.
Инқирозга қарши кураш комиссияси ҳар куни эрталаб 8:00 да йиғилади. 2-3 нафар ҳудуд раҳбари ва 2-3 нафар вазир ҳисоботи эшитилганда, муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу инқироз пайтида йилнинг охирига прогноз қилиш жуда қийин. Лекин, менинг фикримча, ташқи қарзимиз ўсиши табиий. Бундай пайтда, иқтисодий жиҳатидан пул маблағлари зарур.
Бизни қутқарадиган нарса шуки, сўнги 3 йилда мўътадил иқтисодий сиёсат олиб борилди. Ташқи қарзимиз меъёрда сақлаб келинди. Бу инқироз пайтида ташқи қарзни кўпайтиришга имконият яратади. Бундан кўрқмаслик керак. Иқтисодий ўсиш нима бўлади, деган саволлар кўп берилмоқда. Бу Молия вазири томонидан гапирилиш қанчалик тўғри бўлади, билмадим. Лекин фикримча, инқироз шунчалик жиддийки, ҳозирча иқтисодий кўрсаткичлар каби мавзулар кейинроқ ўйланадиган масалалардир.
Ҳозир касаллик тарқалишининг бирламчи босқичида бўлсак, авваламбор, унинг олдини олишда ҳамма чораларни кўриш керак. Биринчи қадам, барча ҳаракатларни чеклаш бўлди. Агар карантин қўлланилмаса, харажатлар бундан бир неча баробар кўпроқ бўлиши, табиий. Бу одамлар ҳаёти билан боғлиқ нарса. Касаллик тарқалишига қараб ҳар хафта прогнозлар ўзгариши табиий.