Молдовада уч вазир ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди
Олам
−
14 Июль 2023
5172Молдованинг Кишинёв аэропортида уч кишининг ўлимига сабаб бўлган отишма туфайли мамлакатнинг уч нафар вазири ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди. Бу ҳақда РИА Новости республика Бош вазири Дорин Речанга таяниб хабар берди.
“Уч вазир истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди – Ички ишлар вазири Анна Ревенко, Таълим вазири Анатолий Топалэ, Инфратузилма вазири Лилия Дабижа”, дейди Бош вазир брифингда.
Ҳукумат раҳбари 17 июль куни Молдова Президенти Мая Сандуга вакант вазирлик лавозимларига номзодлар рўйхатини тақдим этишини айтган.
Қайд этилишича, Молдова мухолифати фожиа муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбариятини истеъфога чақирган.
Шунингдек, бир қатор мухолиф партиялар, жумладан, социалистлар, коммунистлар, Либерал-демократик партия, “Ш.О.Р” сиёсий блоки Бош вазир Речаннинг ўзи истеъфога чиқиши учун овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Молдованинг Кишинёв аэропортида Тожикистон фуқароси 43 ёшли Рустам Ашуров отишма содир этганди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳатланганди. Отишма вақтида унинг ўзи ҳам яраланган.
Ашуров Тожикистонда шу йилнинг 23 июнь куни “Ориёнбанк” раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлаб кетганликда айбланган. Шундан сўнг, у яшириниш мақсадида Туркия орқали Молдовага қочиб кетган. У Молдовада умрбодга қамалиши мумкин эди. Аммо жорий йилнинг 30 июнь куни у вафот этди.