Молдовада полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди (видео)
Олам
−
12 Март 2023
9329Бугун, 12 март куни Молдова пойтахти Кишинёв марказида полиция ва мухолифатнинг оммавий намойиши иштирокчилари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Намойишчилар “Диктатура барҳам топсин”, “Мая Санду ҳукмронлиги [Молдова Президенти] тугасин” деган шиорлар айтишган. Полиция билан қисқа тўқнашувлардан сўнг намойишчилар махсус кучлар тўсиқларини четлаб ўтиб, парламент биноси, Президент қароргоҳи ва ҳукуматга йўл олишган.
Мухолиф партия депутати Вадим Фотеску, Регина Апостолова ва сиёсий куч вице-президенти Марина Таубер намойишчиларни бошқариб, уларга митинг ўтказишга рухсат беришни талаб қилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.
Молдова полицияси бош инспекцияси ўз сайтида 54 нафар намойишчи, жумладан, 21 нафар вояга етмаганлар ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.
Полиция маълумотларига кўра, улар ўзларини шубҳали тутган ва тақиқланган нарсаларни олиб юрган. Намойиш ташкилотчилари эса ҳукуматни тинч намойиш бошланишига ҳалақит бериш мақсадида провокациялар ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар уюштирганликда айбламоқда.
Қайд этилишича, митинглар чоғида парламентни тарқатиб юбориш ва мамлакат Президентини истеъфога чиқаришга чақирувчи шиорлар янграмоқда.
Молдовада норозилик намойишлари
Молдовада 2022 йилнинг ёзидан буён оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, унинг иштирокчилари Санду ва ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.
Намойишчилар газ нархи етти баравар, озиқ-овқат, электр энергияси, коммунал хизматлар ва ёқилғи нархлари кескин ошган ҳамда инфляция йилига 34,62 фоизни ташкил қилган иқтисодий инқирозда ҳукуматни айбламоқда.
LiveБарчаси