МОҚда Нурмуҳамедов билан учрашув бўлиб ўтмоқда

Sport

Reklama
0:00

Бироз аввал, россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ҳабиб Нурмуҳамедов иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. 

Ҳабиб Нурмуҳамедовни ташкилот остонасида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, вице-президент Сакен Полатов, Бош котиб Ойбек Қосимов кутиб олган. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерацияси раиси ўринбосари Отабек Умаров ҳам иштирок этмоқда. 

Нурмуҳамедов МОҚ музейи билан таништирилган. У фахрий меҳмонлар китобига дасхат қолдирди. 

Матбуот анжумани давом этмоқда.Залга микрофон ўрнатилмагани боис Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг саволларга бераётган жавобларини эшитишнинг имкони бўлмаяпти. 


Rate Count

108

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends