Модрич “Реал”нинг энг совриндор футболчисига айланди
Спорт
−
20 Декабрь
1239“Реал”нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич “Пачука” билан қитъалараро кубок финалида ғалаба қозонганидан сўнг (3:0) “қироллик клуби” тарихидаги энг титулли футболчига айланди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.
Қитъалараро кубок хорватиялик ярим ҳимоячи учун қаймоқранглилар сафидаги 28-кубокдир. Бу кўрсаткич бўйича Модрич айни дамда ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахалдан (27 та соврин) олдинда.
Испания гранди тарихидаги энг кўп соврин ютган учинчи футболчини ўтган ёзда клубни тарк этган ҳимоячи Начо Фернандес 26 соврин билан эгаллади.
Модрич “қироллик клуби”да 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, Модричнинг нархи 6 миллион еврони ташкил этади.