Модрич 13 мавсум деганда Испания кубогида гол киритди
Спорт
−
07 Январь
1099Хорватия терма жамоаси ва “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич 13 мавсумлик фаолияти давомида илк бор Испания кубогида гол урди. У бу натижага эришиш учун 30 та учрашувда майдонга тушди.
7 январга ўтар кечаси Испания кубоги 1/16 финал босқичида Мадриднинг “Реал” клуби меҳмонда “Депортиво Минейра” жамоасини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 55-дақиқасида Лука Модрич рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Лука “қироллик клуби” сафидаги фаолияти давомида мазкур турнирдаги илк голини урди. Бу натижа учун у 30 та ўйинда майдонга тушиши керак бўлди ва 2 марта совринни қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, 39 ёшли ярим ҳимоячи “қаймоқранглилар” сафига 2012 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Модричнинг нархи “Transfermarkt” порталида 5 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси