Моди Instagram’да энг кўп обуначига эга дунё етакчисига айланди
Олам
−
16:10 3059 1 дақиқа
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Instagram ижтимоий тармоғида 100 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган биринчи дунё етакчисига айланди. Бу ҳақда “Times of India” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Моди ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасини 2014 йилда очган. Ҳозирга келиб унинг кузатувчилари сони 100 миллиондан ошди ва бу кўрсаткич бошқа йирик сиёсатчиларникидан анча юқори.
Таққослаш учун, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 43,2 миллион, Индонезия Президенти Прабово Субиантонинг 15 миллион, Бразилия Президенти Луиc Инасиу Лула да Силванинг 14,4 миллион ҳамда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 11,6 миллион обуначиси бор.
Шунингдек, Ҳиндистонда Уттар-Прадеш штати бош вазири Ёги Адитянатҳнинг 16,1 миллион, мухолифат етакчиси Раҳул Гандининг эса қарийб 12,6 миллион обуначиси мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг энг бой аёлларидан бири Кайли Женнер Instagram’да 300 миллион обуначига эга биринчи аёлга айланганди. У машҳурликда Ариана Гранде, Селена Гомес ва Дуейн Жонсонни ортда қолдирган.
Live
Барчаси