ММА жангчиси 29 ёшида вафот этди
Спорт
−
20 Март 2023
9472Асли тожикистонлик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси Муҳаммадали Саидов миясига қон қуйилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС унинг жамоадошларига таяниб хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, Саидов АҚШда бўлиб ўтган спарринг сессиясида жароҳат олган. Воқеадан кейин у зудлик билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унга мия қон кетиши ташхисини қўйиб, жонлантириш бўлимига ётқизишган.
“Бир ҳафта давомида комада эди, аммо ижобий динамика кузатилмади. Шифокорлар ҳеч нарса қила олмасликларини айтишди ва уни аппаратдан узишди”, дейди манба.
Муҳаммадали Саидов 29 ёшда бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ва тўрт фарзанди бор. ММА’даги профессионал фаолияти давомида у икки марта ғалаба қозониб, умуман мағлубиятга учрамаган.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси