Мисрга тўфон ва қум бўрони ёпирилди (видео)
Олам
−
21 Ноябрь 2021
18873Мисрнинг Ўрта ер денгизи соҳилларига қум бўрони, жала ва довул ёпирилди. Табиий офат туфайли мамлакатнинг бир қатор вилоятларида мактаблар ёпилди. Бу ҳақда “Ahram Online” хабар тарқатган.
Хабарларга кўра, бўронли шамоллар билан бирга ёғаётган ёмғир сув тошқинига сабаб бўлиб, автомобиллар ва озиқ-овқат дўконларини сув босган.
Искандария ва бошқа бир қатор шаҳарларда кўплаб кўчалар сув остида қолган ва автомобиллар ҳаракатига тўсқинлик қилинган.
Бундан ташқари, Қоҳирадан 90 километр жануби-ғарбда жойлашган Файюм шаҳрида қум бўрони кузатилган. Гувоҳлар табиий ҳодисани суратга олишга улгурган.
Қоҳира ҳам ёмғирдан зарар кўрган, бироқ аксарият ҳудудларда коммунал хизматлар ёғингарчилик билан курашган.
Бироқ Қоҳира ва Гизада расмийлар бугун, 21 ноябрь куни мактаб дарсларини бекор қилган.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда шанба кунидан бошлаб тўрт кунлик беқарор об-ҳаво тўлқини бўлиши, мўътадил ва кучли ёмғир ёғиши, кучли шамол эсиб, ҳаво ҳарорати 3-4 даражага тушиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь