Мисрда олтин тилли мумиёлар топилди
Маданият-санъат
−
26 Ноябрь 2022
22352Миср археологик миссияси Менуфия губернаторлигидаги Қувайсна некрополининг олтин тилли мумиёларга бой янги қисмини топди. Бу ҳақда “Ahram Online” хабар берди.
Қадимий ашёлар олий кенгаши бош котиби Мустафо Вазирийга кўра, олтин тилли мумиёлар ёмон консервация ҳолатида.
Миссия, шунингдек, лойдан ясалган идишлар, олтин чойшаблар, қадимги Миср, Птолемей ва Рим даврларига оид кўплаб дафн маросимлари учун тошли туморлар, ёғочдан ясалган антропоид тобутлар ҳамда бир вақтлар тобут ясашда фойдаланилган мис қолдиқларини топган.
Ушбу топилмалар қадимги қабрларда уч ой давомида олиб борилган қазишмалар вақтида аниқланган.
Миср қадимий буюмлари сектори раҳбари Айман Ашмавийнинг айтишича, қадимий қабрларнинг янги топилган қисми ўзига хос меъморий услубга эга.
“Бу қисм ғиштдан ясалган бўлиб, учта гумбазли дафн хонаси бўлган асосий гумбазли зал ва иккита ён хонали дафн шахтасидан иборат. Дафн маросими коллекцияси бўйича дастлабки тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу некрополь уч хил даврда ишлатилган: қадимги Миср, Птолемей ва Рим даврининг бир қисми”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддан милоддан аввалги III-II асрга оид ҳарбий истеҳком топилган эди.