Мисрда “мини-сфинкс” топилди

Бу қизиқ

image

Археологлар томонидан Миср жанубидаги қадимий ибодатхонада сфинксга ўхшаш ҳайкал ва зиёратгоҳ қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Миср расмийларига таяниб, BBC хабар берди.

Қайд этилишича, топилмалар пойтахт Қоҳирадан 450 км жанубда жойлашган Қена вилоятида Дендера ибодатхонасидаги икки қаватли қабр ичидан топилган. Шу атрофда Мисрнинг энг қадимий масканларидан бири бўлган Хатҳор ибодатхонаси ҳам жойлашган.  

Археологларнинг фикрича, сфинкс ҳайкалининг жилмайиб турган юзи эрамизнинг 41-54 йиллари орасида ҳукмронлик қилган Рим императори Клавдийга ўхшатиб ишланган. Император ўз даврида Шимолий Африкада Рим ҳукмронлигини кенгайтирган.

Шунингдек, манзилҳогда демотик ва иероглиф ёзувлари бўлган Рим даврига оид тош плита ҳам топилган. Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги тош плитадаги белгилар олимлар томонидан ўрганилиши, бу эса ҳайкалнинг шахси ҳақида кўпроқ маълумот бериши мумкинлигини айтган.

Бироқ баъзи экспертлар Миср ҳукуматининг бу кашфиётларини Мисрдаги оғир иқтисодий инқироз шароитида туризм саноатини жонлантириш учун кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш усули сифатида баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 4500 йиллик Гиза пирамидасининг асосий кириш эшиги яқинида тўққиз метр узунликдаги яширин йўлак топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср мини-сфинкс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг