Пирамидада янги топилма аниқланди

Олам

image

4500 йиллик Гиза пирамидасининг асосий кириш эшиги яқинида тўққиз метр узунликдаги яширин йўлак топилди ва бу кейинги топилмаларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, қадимги дунё етти мўъжизаси орасидаги ҳозиргача сақланиб қолган ягона иншоот ичидаги кашфиёт 2015 йилдан бери олиб борилган изланишлар натижаси бўлган. Scan Pyramids лойиҳаси доирасида пирамиданинг структурасини ўрганиш учун тегишли технологиялардан, жумладан, инфрақизил термография, 3D симуляциялари ва космик нурларидан фойдаланган ҳолда тадқиқот олиб борган. 

Манбага кўра, бу кашфиёт пирамиданинг қурилиши ҳақидаги билимларга ҳисса қўшади. Тугалланмаган коридор пирамиданинг оғирлигини асосий кириш ёки бошқа ҳали очилмаган хоналар атрофида қайта тақсимлаш учун қурилган деб тахмин қилинмоқда. 

“Биз сканерлашни давом эттирамиз, бу орқали пирамида остида нима борлигини ёки туннель нимага олиб боришини аниқлашга ҳаракат қиламиз”, дейди Мисрнинг Антик буюмлар олий кенгаши раҳбари Мустафо Вазирий.

Маълумот учун, мазкур пирамида эрамиздан аввалги 2560 йилларда Фиръавн Хуфу (Хеопс) даврида монументал қабр сифатида қурилган. Баландлиги 146 метр бўлган пирамида 1889 йилда Парижда Эйфель минораси қурилгунга қадар дунёдаги энг баланд иншоот бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг