Мисрда россиялик сайёҳни акула еб қўйди (видео)
Олам
−
08 Июнь 2023
42748Мисрнинг Хургада шаҳридаги пляжда россиялик 23 ёшли сайёҳни акула еб қўйди. Бу ҳақда “Mash” телеграм канали хабар берди.
Воқеа жойидан олинган видеолардан кўриш мумкинки, йигит акуладан қочишга ҳаракат қилганига қарамай, наҳанг уни барибир ўлдирган. Бундан ташқари, яна бир қиз ҳам бу пайтда сувда бўлиб, у қочиб қолишга улгурган.
Кадрларга кўра, маҳаллий аҳоли қайиқда жабрланган йигитни қутқаришга ҳаракат қилган, аммо бу вақтда у аллқачон акуланинг ўлжасига айланиб бўлганди. Йиртқич жонзот воқеадан сўнг ҳудуддаги бошқа пляжларда ҳам кўриниш берган. Хабарларга кўра, ҳодисадан кейин шаҳардаги барча пляжлар ёпилган.
Россиянинг Хургададаги бош консуллиги шаҳардаги мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, сувда ҳушёр бўлишга ва маҳаллий ҳокимиятнинг чўмилиш ва шўнғиш бўйича тақиқларига риоя қилишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралияда 20 ёшли йигит акула ўлжасига айланганди. Яна бир ҳолатда Австралияда акула ҳужум қилиши оқибатида 16 ёшли қиз ҳалок бўлганди.