Миср Рафаҳ яқинида девор қуришни бошлади – NYT

Олам

image

Миср ҳукумати Ғазо сектори билан чегарадаги Рафаҳ шаҳри яқинида девор қуришни бошлади. Бу ҳақда сунъий йўлдошдан олинган суратлар ва объектнинг фотосуратларини таҳлил қилган “The New York Times” нашри хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, тахминан 5 февралда бульдозерлар Рафаҳ чегара пункти жанубидаги буфер зонасида катта майдонни тозалашни бошлаган.

Воқеа жойида ишлаётган пудратчи ва муҳандиснинг айтишича, Миср армияси уларга буфер зонада 5 метр баландликдаги бетон девор қуришни буюрган ва шу билан 5 квадрат километр майдонни тўсиб қўйган.

“Девор Ғазо секторидан келаётган қочқинлар оқимини ушлаб туриш учун қурилмоқдами ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас”, деб ёзади газета.

Эслатиб ўтамиз, 12 февралга ўтар кечаси Исроил қуролли кучлари Рафаҳга йирик зарбалар берганди. Портлашлар оқибатида 100 киши ҳалок бўлган, 230 дан ортиқ киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг