Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суднинг судьяси лавозимига қайта сайланди

Жамият

image

Кеча, 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланди. Бу ҳақда Сенатнинг расмий сайтида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, тегишли қарорга асосан Абдусаломов Мирзо-Улуғбек Элчиевич ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайланган. 

Маълумот учун, у 1952 йилда туғилган, олий маълумотли – Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. 1995-2004 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган. 2005 йилнинг 7 майидан 2021 йилнинг 5 февралига қадар Марказий сайлов комиссиясининг раиси лавозимида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, Абдусаломов ҳозирги лавозимида 2021 йил 5 февралдан буён ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий судининг судьяси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг