Сайловларни баҳорга кўчириш таклифи ва соҳадаги камчиликлар. Сўз Абдусаломовга
Жамият
−
23 Декабрь 2019
5228Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов сайловни баҳорга кўчириш таклифи берилганлигини маълум қилди. У шунингдек сайловда камчиликлар мавжудлиги ва қилинадиган ишлар борлигини тан олди.
“Баъзи бир жойларда камчиликлар бўлди. Буни биз яхши биламиз. Кейинги ишларда тугатиш чораларини ҳам кўрамиз. Кимдир ўзини қилаётган ва қилинган ишларга танқидий руҳ билан ёндашмаса, келажакда яхши ишларни қила олмаслик мумкин. Келажакда, албатта, қилинган ишларни танқидий кўриб чиқамиз.
Баъзи бир таклифлар хозирданоқ келиб тушмоқда. Мисол учун битта таклифни айтмоқчиман. Балки сизларга ҳам маъқул келар. Сайлов ўтказиш даврини бошқа вақтга ўтказиш масаласидир. Баҳор ойларигами? Буни таклифи ҳам келмоқда”, дея маълум қилди комиссия раиси.
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов шунингдек соҳадаги камчиликлар ҳақида ҳам гапирди.
“Мана кеча жуда кўп қўнғироқларни олдик. Сайловда овозларни санаб чиқиш жараёни узоқ вақтни талаб қиляпти. Ўзи сайлов 12 соат давом этяпти. Лекин ундан кейин яна 2-3 соат сайлов комиссияси аъзолари протоколларни тузиши муаммоси бор. Протоколлар тузишда баъзи бир қийинчиликлар бор экан. Биз олдинги протоколлардан 2та бандини чиқариб ташлаган эдик. Оддийроқ бўлсин деб. Бу масалада яна озгина ишлайдиган жойларимиз бор”, дейди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
LiveБарчаси