Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Сурхондарёда йўллар таъмирланиши бошланди (видео)
Жамият
−
15 Март 2023
9559Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида ўзи машина ҳайдаб, йўлларнинг сифатини синовдан ўтказгани ва қониқиш ҳосил қилмагани ҳақида хабар берилган эди. Давлат раҳбарининг ушбу танқидидан сўнг Сурхондарёда 111 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 111 километр бўлган автомобиль йўли реконструкция қилинади. У вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.
Бугунги кунда қурилиш объектида асосий ишлар бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган.
Маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 227,3 миллион доллар, шундан 183,8 миллион доллар Осиё тараққиёт банки қарз маблағи ва 43,5 миллион доллар Ўзбекистоннинг улуши ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь