Мирзиёевнинг совғаси, Каримовнинг кўрсатмаси, “Оқсарой”даги машмашалар ва бошқа хабарлар

Жамият

26 август куни ҳам якунига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим воқеаларига тўхталиб ўтамиз.

ТДЮУнинг коррупцион имижи қандай шаклланган?

Тошкент давлат юридик университети коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистоннинг барча фуқароларидан бевосита университетга Адлия вазирлигига ёхуд бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига университетнинг раҳбарияти, ўқитувчилари, бошқа ходимлар фаолиятидаги коррупция фактларига алоқадор ҳар қандай маълумотни тақдим қилишни сўрайди.

Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод қилинди. Бу хабарни QALAMPIR.UZ`га вилоят ҳокимлигидан тасдиқлашди.

Бугун, 26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга ноёб совға юборди

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Мусулмонлар идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқдан иборат делегация Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров билан учрашди.

Делегация Чеченистон Президенти Рамзан Қодировга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ноёб совғасини тақдим этди.

Тошкентда автобус ағдарилди. Жароҳатланганлар бор

Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент шаҳрида автобус ағдарилиши натижасида 8 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

24 август куни соат 18:30 ларда Сергели тумани Нилуфар тор кўчасида яшовчи, “12-сонли автобус саройи” АЖ ҳайдовчиси 57 ёшли Ф.М. 104-йўналишидаги Isuzu русумли автобусни Сергели туманидаги Хонободтепа кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг олд чап томон рессор қисми синиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаган ва автобус ағдарилиб кетган.

Долларнинг расмий курси узоқ ўсишдан кейин арзонлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 27 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9373,93 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 10,07 сўмга арзонлашди.

Ҳокимларнинг ёрдамчилари биттага кўпаяди – Президент қарори

Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилади.

Валюта айирбошлаш тартиби ўзгаради

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш режалаштириляпти.

Каримов Мустақиллик байрамларини ўтказишга қандай кўрсатма берган?

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами доим катта тайёргарликлар билан ўтказилган. Мустақиллик байрами дастлаб пойтахтнинг Мустақиллик майдонида, кейинчалик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғида ўтказилган. Мустақиллик ва Наврўз айёмларининг илк режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Рустам Ҳамидов дастлабки байрамлар қандай ўтгани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Мустақиллик куни байрам тадбирлари қаерда ўтказилади?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллик байрами муносабати билан пойтахтда ўтказиладиган халқ сайллари ҳақида маълумот берди.

Мустақиллик байрами муносабати Сайилгоҳ кўчаси, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри, Халқлар дўстлиги санъат саройи, Байналминал маданият маркази биносининг олд майдонида ва 11 та туман марказларида ҳамда барча истироҳат боғларида халқ сайиллари ўтказилади.

Тарихий селфи! Мирзиёев журналист ва блогерлар билан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида журналист ва блогерлар билан учрашиб, суҳбатлашди. Суҳбат якунида журналист ва блогерлар Президент билан тарихий суратга тушди.

Каримов ҳайкали ортидаги машмашалар: Давлат бюджети ҳавога учириляпти...ми?

QALAMPIR.UZ “Оқсарой”га ташриф буюрди. Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган бошқарманинг “Оқсарой” бўлими ходими кутиб олди (ходим ўзи исмини айтишни истамади).

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ўрнатилган басавлат ҳайкал. У фаолият юритган бино, неча йиллар халқ ҳатто яқин ҳам келолмаган, Каримов вафотидан кейин эса қучоқ очиб, бағрига чорлаётган сарой. Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек, аммо бу савлат ортида ҳам муаммолар талайгина. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг