Долларнинг расмий курси узоқ ўсишдан кейин арзонлади
Жамият
−
26 Август 2019 11880 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 27 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9373,93 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 10,07 сўмга арзонлашди.
1 евро курси эса 52,59 сўмга қимматлаб, 10446,31 сўмни ташкил этди.
Рубль курсининг қиймати ҳам 1,78 сўмга қимматлашиб, 1 рубль 141,92 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь