Тошкентда автобус ағдарилди. Жароҳатланганлар бор
Жамият
−
26 Август 2019 8734 1 дақиқа
Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент шаҳрида автобус ағдарилиши натижасида 8 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
24 август куни соат 18:30 ларда Сергели тумани Нилуфар тор кўчасида яшовчи, “12-сонли автобус саройи” АЖ ҳайдовчиси 57 ёшли Ф.М. 104-йўналишидаги Isuzu русумли автобусни Сергели туманидаги Хонободтепа кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг олд чап томон рессор қисми синиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаган ва автобус ағдарилиб кетган.
Натижада автобуснинг 2 нафар йўловчиси, Сергели туманида яшовчи 59 ёшли Г.Х. исмли аёл ва Бухоро вилояти Олот туманида яшовчи 2015 йилда туғилган З.П. исмли қизлар жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Яна автобусдаги 6 нафар йўловчига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Шунингдек, автобуснинг қолган йўловчилари ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель