Ҳокимларнинг ёрдамчилари биттага кўпаяди – Президент қарори
Жамият
−
26 Август 2019
5260Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 2020-2021 йиллар давомида камида 20 фоизга оширилиши лозим. Шу мақсадда қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Хусусан:
импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга кафиллик ва кредит фоиз тўловлари компенсация қилинади;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилади.
Шунингдек:
Ҳисоб палатасида импортни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш йўналишида алоҳида таркибий тузилма;
Вазирлар Маҳкамасида Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўъбаси ташкил қилинади.
Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланди ва унга қўшимча вазифалар юкланди.
LiveБарчаси