Мирзиёевнинг қасамёд қилиш куни маълум бўлди
Жамият
−
13 Июль 2023
17685Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган Президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси эртага, 14 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президентлик гувоҳномасини топшириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга сайланди. Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасидан сўнг уни Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Хитой, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Арманистон етакчилари табриклади.