Мирзиёевни Назарбоев ҳам табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарини куни кеча мамлакатда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловидаги ғалабаси билан самимий қутлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилган.

“Бугунги кунда ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида жадал ривожланиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ҳам табриклади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг