Мирзиёев Жапаров билан гаплашди
Жамият
−
26 Январь
12843Бугун, 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Мамлакатлар ҳукуматлари, идоралари, ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасида яқин алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.
“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, автомобилсозлик, электротехника ва тўқимачилик тармоқларида, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда, шу жумладан қўшма Тараққиёт фонди доирасида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш бўйича биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Президентлар маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Марказий Осиё минтақасидаги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган, бўлажак учрашувлар режасини кўриб чиққан.