Мирзиёев Вучич билан дарахт экди
Жамият
−
28 Октябрь 3423 1 дақиқа
Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон билан Сербия ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фахрий меҳмонлар хиёбонида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга муштарак интилиш ифодаси сифатида дарахт эккан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични расмий кутиб олиш маросими ўтказилганди. Шунингдек, икки давлат етакчиларининг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзолади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь