Мирзиёев ва Макрон Француз альянсини очиб берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Француз альянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалини очиб берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Малум қилинишича, бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида француз тили ва маданиятини тарғиб қилишга кўмаклашувчи ноҳукумат нотижорат ташкилот – Француз альянсининг Ўзбекистондаги иккинчи филиали очилиш маросими бўлиб ўтган. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон иштирок этиб, тасмани тантанали равишда кесган ва марказни очиб берган.

Шундан сўнг Президентлар замонавий жиҳозланган марказнинг имкониятлари билан танишган.  Бу ерда француз тили ва адабиёти бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Марказ 200 нафаргача француз маданиятига қизиқувчиларни қабул қила олади. 

Шунингдек, марказнинг Самарқанддаги фаолияти ўзбек ва  француз халқларини янада яқинлаштириш, ўзаро дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Маълумот учун, Француз альянси 1883 йилда Париж шаҳрида Жюль Верн ва Луи Пастер каби ўз даврининг атоқли шахслари ташаббуси билан тузилган. Бугунги кунда Француз альянсининг 800 дан зиёд филиали дунёнинг 137 та мамлакатида фаолият юритмоқда.

Унинг Ўзбекистондаги биринчи филиали 2015 йилда Тошкентда очилган эди. Маданият ва тил соҳасидаги икки томонлама алмашинувларни янада кенгайтириш мақсадида Самарқанд шаҳрида яна бир филиал ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд Эммануэль Макрон Француз альянси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг