Мирзиёев унутиб бўлмайдиган аламли воқеаларни эслади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Маълумки, мустабид тузум фақат жадидларни йўқ қилиш билан чекланиб қолмаган. Ўтган асрнинг 80-йилларида ҳам минглаб ватандошлар турли бўҳтонлар билан қамоққа олинган, хўрланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонида “Қатоғон қурбонлари хотираси” музейи билан танишар экан, ўтган асрнинг охирларида рўй берган ҳодисалар, мустақиллик учун кураш ва ўзбек халқига нисбатан адолатсизликларни ёдга олди. 

“Бугун ҳам йўлда ўйланиб келяпман. 30-йилларни эски тарих деса, “пахта иши”-чи?! Етакчиларимизни қатағон қилиш учун сохта айбловлар ўйлаб чиқаришди-ку. Бошқа республикаларда йўқмиди камчилик? Бундай аламли воқеаларни ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Бугунгидай байрамларда, тинч-осойишта кунларда шуларни ҳам юрагимиздан ўтказиб, ёшларимизга етказишимиз керак”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

 Дунё нотинч бўлиб бораётгани, бундай вазиятда огоҳ ва вазмин бўлиш кераклиги қайд этилди.

“Кўраяпсизлар, дунёда рақобат, таҳдидлар кучайиб бораяпти. Хавф ёнимизда юрибди. Бунга тайёр бўлиш учун ҳамиша огоҳ бўлиш зарур. Бугунги эмин-эркин ҳаётимизга шукрона айтиш билан бирга эртанги кунимизни мустаҳкам қилишимиз керак. Қачон мустаҳкам қиламиз? Билимли бўлсак. Агар боболаримиз буюклигидан руҳланиб, ҳар бир соҳа бўйича таълимни мукаммал қилсак, манаман деган давлатдан кам жойимиз йўқ. Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади. Мустақиллигимиз барқарор ва абадий бўлади”, дейди давлат раҳбари.

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат этилди. Аллоҳдан ўтганларга раҳмат, юртга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

430

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг