Мирзиёев Туркий давлатлар ўртасида хавфсизлик масаласини кучайтиришни таклиф қилди
Жамият
−
11 Ноябрь 2022
4476Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус хизматлари бугунги зиддиятли даврда доимий алоқада бўлиши ҳамда ҳамкорликни кучайтириши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкать Мирзиёев Самарқандда ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида сўз очди.
У минтақада хавфсизликни ишончли таъминлаш устувор йўналиш эканини урғулади.
“Сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти. Бундай мураккаб вазиятда терроризм, экстремизм, ёшларнинг радикаллашуви, одам савдоси, наркотрафикка қарши курашиш, жамоат ва кибер-хавфсизликни таъминлаш соҳаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус хизматларимиз доимий алоқада бўлиши ҳамда ҳамкорликни кучайтириши лозим”, дейди Мирзиёев.
Ўзбекистон етакчиси Ташкилот давлатлари Хавфсизлик кенгаши котибларининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ташкил этишни таклиф қилди.
Бунданг ташқари, Президент Мирзиёев, мавқедошлари эътиборини яна бир долзарб масалага қаратди.
“Бугунги кунда ён қўшнимиз Афғонистондаги мураккаб вазият барчамизни албатта жиддий ташвишга солади. Бу мамлакатдаги мавжуд аҳволни ижобий томонга ўзгартириш масаласи ҳеч қачон назаримиздан четда қолмаслиги керак. Афғон масаласи бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш мақсадида ташқи ишлар вазирларимиз мулоқотларини мунтазам ўтказиб бориш тарафдоримиз”, дейди Ўзбекистон раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь