Мирзиёев Тўқаевни табриклади

Олам

image
Тўқаев 70 ёшда. У мамлакат тепасига қандай келган? (фоторепортаж) north_east

Тўқаев 70 ёшда. У мамлакат тепасига қандай келган? (фоторепортаж)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Президентини 70 ёшлик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтган йиғилишининг сермаҳсул натижалари юқори баҳоланди.

Қўшма ташқи савдо компаниясини ишга тушириш ва Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш юзасидан кўрилган амалий чоралар қайд этилди.

Икки мамлакат етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг