Мирзиёев Тошкентдаги аҳоли уйларида меҳмон бўлди (фото)
Жамият
−
21 Июль 2023
35256Бугун, 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Хастимом маҳалласида бўлди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу маҳаллада 1500 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланади.
Давлат раҳбари маҳаллага ташрифи доирасида хонадонлардаги шароитларни кириб кўрган ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашган.
Маълумки, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари амалга оширилмоқда. Таъкидланишича, бу маҳаллани ҳам “Обод хонадон” дастури асосида яхшилаш кўзда тутиляпти.
“Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз” , деган Президент.
Давлат раҳбари уйларда ташкил этилган ҳунармандлик устахоналари ва маҳалладаги кичик кўргазмани кўздан кечирган. Ўзини ўзи банд қилишни кенгайтириш, сайёҳлар учун савдо ва хизматларни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган
Эслатиб ўтамиз, кеча 20 июль куни ҳам Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида шаҳарни айланиб чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь