Мирзиёев Си Цзиньпинни табриклади
Жамият
−
01 Октябрь 2022
6987Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга табрик йўллаб, унга ва дўст Хитой халқига эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланган.
Яқинда Ўзбекистон Республикасига амалга оширилган давлат ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган сермаҳсул учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даражасига кўтаргани қайд этилган.
Маълумот учун, Хитой Халқ Республикаси 1949 йил 1 октябрь куни ташкил топган.