Мирзиёев ШҲТ номидан халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди
Жамият
−
16 Сентябрь 2022
7607Шанхай ҳамкорлик ташкилоти дунё ҳамжамиятини Покистонга ёрдам беришга чақирди. Бугун, 16 сентябрь куни ШҲТга аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисида раислик қилаётган Шавкат Мирзиёев шундай чақириқ билан чиқди.
Шавкат Мирзиёев хусусан, ШҲТ мамлакатлари номидан халқаро ҳамжамиятни Покистондаги табиий офатнинг кенг кўламли салбий оқибатларини бартараф этиш учун ушбу мамлакатга имкон борича гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Покистонда жорий йилнинг 14 июнидан бери давом этган муссон ёмғирлари оқибатида кузатилаётган тошқинлар қурбонлари сони 1396 кишига етди.
Кучли ёмғирлар оқибатида 1 743 345 та уй зарар кўрган, шундан 568 817 таси бутунлай вайрон бўлган. 6674 километр йўл ва 269 кўприк вайрон бўлган, 750 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган. Ёмғирлардан 33,4 миллион киши жабр кўрди, 634 минг 749 киши чодир лагерларига жойлаштирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь